Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

А серия. «Милан» драматик ўйинда «Монца»га ютқазди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 25-тури доирасида «Милан» сафарда «Монца» клуби меҳмони бўлиб, ўйин сўнгида ўтказилган голлар эвазига мағлуб бўлди.

Мезбонлар учун биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари омадли келди. 45-дақиқада Маттео Пессина пенальтидан ҳисобни очган бўлса, қўшиб берилган 6-дақиқада Дани Мота фарқни оширди.

Учрашувнинг 52-дақиқасида эса рақиб футболчиси юзига ургани учун миланликлар форварди Лука Йович ВАР ёрдамида майдондан четлатилди.

64-дақиқада «россонери» ҳужумчиси Оливье Жиру жамоасининг илк голини урган бўлса, 88-дақиқада Кристиан Пулишич ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Бироқ "Монца" ғалабани илиб кетди. 90-дақиқада Уоррен Бондо, 90+5-дақиқада эса Лоренцо Коломбо гол уриб, якуний ҳисобни ўрнатди — 4:2.

«Милан» ғалаба қозонса, жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олиши мумкин эди. Аммо жамоа «Ювентус»нинг очко йўқотишидан фойдалана олмади.

Италия А серияси, 25-тур
Монца – Милан 4:2 (2:0, 2:2)
Голлар: 1:0 – 45, пенальти Пессина, 2:0 – 45 Мота, 2:1 – 64 Жиру, 2:2 – 88 Пулишич, 3:2 – 90 Бондо, 4:2 – 90+5 Коломбо.
Монца – Ди Грегорио (Соррентино, 43), Биринделли, Мари, Иццо, Карбони, Гальярдини, Пессина, Кольпани (Педру Перейра, 81), Карбони (Бондо, 66), Журич (Коломбо, 66), Мота (Мальдини, 81).
Милан – Меньян, Флоренци (Муса, 83), Габбия, Тиав, Эрнандес, Лофтус-Чик, Беннасер (Жиру, 54), Адли (Рейндерс, 46), Чуквуэзе (Пулишич, 46), Окафор (Рафаэл Леау, 46), Йович.
Огоҳлантиришлар: Журич (33), Пессина (45), Палладино (51), Мота (76), Бондо (76), Габбия (83).
Четлатиш: Лука Йович (52).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:27, 19.02.2024.
Ўқилди: 1865 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик