Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ЎФФ 2012 йилнинг энг яхшиларини тақдирлади

Баҳо:
+ | -
Фото: Twitter.com/SanjarRizayev

20 февраль куни «Зарафшон» киноконцерт залида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг 2012 йил якунларига бағишланган тадбири бўлиб ўтди. Унда 2012 йил лауреатлари тақдирланди.

2012 йил Ўзбекистон футболи учун айниқса омадли келди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўзбек футболи тарихида Осиё чемпионлигини қўлга киритган илк термага айланган бўлса, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз ёш тоифасида қитъанинг энг кучли тўрт жамоаси қаторига кирди. Айни вақтда, ҳар иккала терма жамоа ҳам 2013 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатлари йўлланмаларини қўлга киритди.

Шунингдек, Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ўз тарихида учинчи марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Ўсмирлар қизлар терма жамоаси эса ўз тарихида илк бор Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Миллий терма жамоа эса айнан 2012 йилдаги натижалар эвазига ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионати саралаш сўнгги босқичида гуруҳ пешқадамига айланиб олди. Ливан ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши ўйинда дуранг қайд этган, Қатар ва Эрон терма жамоаларини сафарда мағлубиятга учратган Қосимов шогирдлари айни вақтда ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичи «А» гуруҳида 8 очко тўплаб, Жанубий Корея, Эрон, Қатар ва Ливан терма жамоаларини ортда қолдирмоқда. Худди шу билан бирга, терма жамоа ўз тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритиш учун жуда қулай имконият ҳосил қилган.

Бундан ташқари, 2012 йил давомида Ўзбекистонда футболнинг моддий-техник базасини ривожлантириш борасида ҳам салмоқли ишлар олиб борилди. Жумладан, Тошкентнинг ТТЗ даҳасида, Бекободда янги стадионлар қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди, Самарқанд, Бухоро шаҳарларидаги стадионлар эса таъмирдан чиқарилди. Бутун мамлакат бўйлаб сунъий қопламали майдонларни қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан, ЎФФ 2012 йил якунларига бағишланган тадбирда ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшган шахслар, мутахассислар, мураббийлар, ҳакамлар, журналистлар ва бошқаларга «O’zbekiston Futbol Federatsiyasi» эсдалик нишонларини топширилди. Жами 36 киши мамлакат футболини ривожлантириш ва оммалаштиришда ўз ҳиссасини қўшгани эътироф этилган ҳолда мазкур эсдалик нишонларига лойиқ кўрилди.

Тадбирда, шунингдек, 2012 йилнинг энг яхшилари номлари эълон қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Олий Лигасида иштирок этувчи «Олмалиқ» клуби FAIR PLAY соврини эгасига айланган бўлса, Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ҳужумчиси Анвар Бердиев «Энг яхши тўпурар» совринини қўлга киритди. Тўпурар ҳужумчи мавсум давомида Олий Лига баҳсларида рақиблар дарвозасига 19та гол уришга муваффақ бўлган эрса, Игорь Шквирин бошқарувида «Олмалиқ» жамоаси футболчилари 2012 йил давомида бирорта ҳам қизил карточка олишмади.

«Олмалиқ» жамоаси номидан мукофотни қабул қилиб олар экан, Игорь Шквирин жумладан шундай деди: «Қизил гиламлар, микрофон... Буларнинг барчаси, албатта, кишини ҳаяжонга солади, бироқ ёқимли. Янги чемпионат бошланиши арафасида ушбу совринни қўлга киритиш биз учун шараф. «Олмалиқ» ушбу мукофот билан фахрланади».

«Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи» соврини, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан Эронда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги 2012 йилги Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган Дилшод Нуралиевга насиб этган бўлса, ушбу терма жамоанинг икки етакчи футболчиси – ҳимоячи Жамшид Болтабоев ва ярим ҳимоячи Отабек Шукуров 2012 «йилнинг энг яхши ёш футболчилари» сифатида тан олинди. 2013 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида БААда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиш ҳақидаги Дилшод Нуралиевнинг фикрларига қўшиларкан, Отабек Шукуров жумладан шундай деди: «Ушбу мукофот нафақат менинг, балки устозларим, жамоадошларимининг ҳам муваффақиятидир. Ўйлайманки, бу йилги жаҳон чемпионати баҳсларида ҳам муваффақиятли иштирок этим, барчани ҳурсанд этамииз».

ФИФА рефериси Равшан Эрматов кетма-кет 7-маротаба «Йилнинг энг яхши ҳаками» номинациясида ғолиб чиқди. Эрматов ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов қўлидан совринни қабул қилиб олиш чоғида, устозларига ва бу борада ҳакамлар фаолиятининг ривожланишига катта амалий ёрдам кўрсатаётган барчага миннатдорчилик изҳор қилди.

«Йилнинг энг яхши мураббийи» соврини эса «Бунёдкор» ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимовга топширилди. Унинг бошчилигида Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси ОЧЛ-2013 баҳсларида ярим финалга қадар етиб борди. Миллий терма жамоа эса, юқорида таъкидланганидек ЖЧ саралаш баҳсларида ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.

Номинациялар орасида энг асосий ва муҳимларидан бири ҳисобланган, «йилнинг энг яхши футболчиси» номинациясида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Владикавказнинг «Алания» клуби ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов ғолиб бўлди. Йилнинг энг яхши футболчисига совринни ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов топширди. «Менга билдирилган ишонч ва эътирофдан хурсандман. Сизнинг ҳам, биз футболчиларнинг ҳам биргина орзуимиз бор. Бу орзу сари бор кучимиз билан интиламиз», - дейди Санжар Турсунов.

Маросимнинг расмий қисми ўз якунига етгач, тадбир концерт дастури билан давом эттирилди ва таниқли санъаткорлар меҳмонлар хизматида бўлишди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 23:45, 20.02.2013.
Ўқилди: 5597 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.