Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Чемпионлар лигаси. «Милан» ғалаба қозонди

Баҳо:
+1 | -

Ҳозиргина Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалининг марказий учрашувларидан бири ўз ниҳоясига етди. «Милан» ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилган ҳолда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда «Милан» тўлиқ устунлик қилди деб бўлмайди, лекин улар жуда тартибли ўйнашди ва Мессини ёпиб ташлашди. Аргентиналик футболчи умуман кўринмади. Дастлабки гол иккинчи тайм бошларида киритилди. Бу вазиятда «ҳар сафар «Барселона»га ёрдам берадиган» ҳакамлар «Милан» фойдасига ишлади. Монтоливонинг зарбаси «Милан» футболчиларининг қўлига тегди. Қайтган тўпни Боатенг дарвозага михлаб қўйди. Кейинчалик «Барселона» ҳужум қилишга уриниб кўрди, лекин мезбонлар ўйин беришмади.

Иккинчи голни ҳам ганалик футболчи киритди. Бу сафар катта саҳнага Мунтари чиқди. Стефан Эль-Шаарави томонидан етказиб берилган тўпни кучли зарба билан дарвоза тўрига жойлади. Хулоса қилиб айтганда бугун «Барселона»га бош бўладиган етишмади. Гвардиоланинг ўрни мана энди БИЛИНДИ! Энди жавоб учрашувида унинг собиқ шогирдларига жуда қийин бўлади.

Милан – Барселона  2:0
Голлар: К. Боатенг (57), Мунтари (81).
Милан: Аббьяти, Абате, Мексес, Сапата, Констан, Монтоливо, Амброзини, Мунтари, К. Боатенг, Паццини (Ньянг, 75), Эль-Шаарави (Б.Траоре, 87).
Барселона: Вальдес, Дани Алвес, Пике, Пуйоль (Маскерано, 88), Альба, Бускетс, Хави, Фабрегас (Санчес, 62), Педро, Месси, Иньеста.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:50, 21.02.2013.
Ўқилди: 18665 марта.
Фикрлар: 149 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12407]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7789]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4814]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [3963]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3517]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3123]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3043]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2439]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2299]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2289]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик