Хабарингиз бор, мамлакатимизда янги — 2024 йилги мавсум март ойи бошида старт олади. ОКМК эса ушбу мавсум олди тайёргарлик машғулотларини Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бормоқда.
Туркия йиғини доирасида бир нечта клубларга қарши майдонда саф тортган олмалиқликлар бу сафар қўшни Туркманистоннинг номдор жамоасига қарши баҳс юритади. Ҳамшаҳарларимизга ўзбек футбол жамоатчилигига яхши таниш бўлган «Аҳал» клуби рақиблик қилади.
1989 йилда ташкил топган «Аҳал» клуби Туркманистон олий лигасининг 6 карра кумуш медаллари соҳиби ҳисобланади. 2022/2023 йилги мавсумда клуб мамлакат чемпионига айланган. Шунингдек, «Аҳал» Туркманистон кубогида 4 марта зафар қучган бўлса, Туркманистон суперкубогида бир бор ғалаба нашидасини сурган. Бугунги рақибларимиз - Осиё Чемпионлар лигаси иштирокчиси.
ОКМК ва «Аҳал» жамоаси ўртасидаги Марказий Осиё дербиси Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
Ўртоқлик учрашуви
20 февраль, сешанба.
ОКМК - «Аҳал»