"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг агенти Алехандро Камано футболчининг келажаги ҳақида фикр билдирди.
"Бугун айтишим мумкинки, Лаутаро фақат "Интер" ҳақида ўйлайди. Унинг амалдаги шартномасида яна икки йил бор. У жуда фидойи. У жамоа сардори ҳисобланади. Лаутаро ҳозир келажакда нима бўлиши ҳақида ўйламаяпти" - деди Камано AS нашрига.
Аввалроқ матбуотда 26 ёшли Лаутаро Мартинесга "ПСЖ" қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.