Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Александр Пишур: «Бунёдкор» ғалаба қозониши учун бор маҳоратимни ишга соламан

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби украиналик ҳужумчи билан шартнома имзолади.

Александр Пишур 2012 йилги Ўзбекистон кубоги соҳиби билан БАА ва Туркияда ўтказилган йиғинларда иштирок этиб, мураббийлар штабида илиқ таассурот қолдирди. Шу тариқа клубимиз ва футболчи кейинги бир йиллик тақдирини бир-бирига боғлашди.

Тошкентдан сафарга отланган делегациямиз Хиросимага етиб боргунга қадар Токио шаҳридаги “Нарита” аэропортида маълум вақт бўлди. Фурсатдан фойдаланиб янги “қалдирғоч” билан яқиндан танишдик. Очиғини айтаман: Александр Пишур жуда ёқимли сухбатдош, нафақат Осиё футболидан балки хар жабҳада биз кутдан-да яхши билимга эга бўлган футболчи экан. Фикримизни қуйидаги интервью ҳам тасдиқлаб турибди.

- “Бунёдкор”га ўтиш варианти қандай пайдо бўлди?
- Фаолиятимни кейинги қисми учун бир неча таклифларни кўриб чиқаётгандим. Агентим ўша пайтда Бирлашган Араб Амирликларида йиғинда бўлган Тошкент жамоасида ўзимни синаб кўришимни айтиб қолди. Мен бу чорловни жиддий ўрганиб чиқдим. Виза ва бошқа хужжат ишлари ҳал бўлгунча Черниговнинг “Десна” жамоаси билан шуғулланиб турдим. Кейин “Бунёдкор”нинг иккита хорижий йиғинида қатнашдим.

- Агентингиз бу вариантни айтгунга қадар “Бунёдкор” жамоаси ҳақида тасаввурга эга эдингизми?
- Ҳа, албатта. Бу жамоа Ривалдо ва Сколарини Тошкентга таклиф этиб, дунёга ўз номини кенг ёйганди. Шунингдек, МДҲ мамлакатлари орасида машҳур ҳисобланган Миржалол Қосимов бу жамоани бошқариб бораётганини яхши билардим.

- Жамоанинг янги мавсумга тайёрганлиги ва яратилган шароитларга қандай баҳо берасиз?
- Ҳаммаси яхши. Клубда машғулот ўтказиш учун ажойиб шароитлар яратилган. Мен “Бунёдкор” билан БАА ва Туркияда ўтказилган иккита йиғинда қатнашдим. Иккала йиғин бир-биридан фарқ қилди. Аввало турли хил об-ҳаво шароити: Амирликларда қуруқ иссиқ ҳаво бўлса, Анталияда ёмғирлар ёғди. Бу жиҳат мавсум давомида турли хил шароитларда ўйнашга тўғри келганда жудаям асқотади. Дубайдаги майдонлар идеал даражада эди. Анталияда жуда кўплаб жамоалар йиғин олиб боришаётгани туфайли майдонлар сифати бироз ўзгарган. Лекин шуни аниқ айта оламанки мени барча нарса қониқтиряпти.

- “Бунёдкор”га ўтгунга қадар Осиё футболи ҳақида нималарни билар эдингиз?
- Мавсумолди йиғинлар доирасида Қозоғистон ва Корея жамоалари билан кўп бора ўйнашга тўғри келди. Замонавий футболда жамоаларнинг кучлари тенглашиб бормоқда. Ҳозирги кунда барча қитъаларда футбол ўйнашни ўзлаштириб олишган. Ҳеч қандай кучайишсиз рақибни енгишни имкони йўқ.

- “Бунёдкор” Сизни мусобақаларга 11-рақам остида рўйхатдан ўтказди. Бу рақам сизга қандайдир аҳамият касб этадими?
- Очиғи йўқ. Футболда рақамлар ўйнамайди!

- Сиз бир неча жамоаларда фаолият олиб боргансиз. “Бунёдкор”нинг машғулотлари қандай?
- Фаолиятим мобайнида бир қанча жамоалар шарафини ҳимоя қилиб, турли хил мураббийлар кўрсатмаларини бажарганман. Тошкентликларнинг машғулотлари Словакиянинг “Ружемберок” клубини эслатиб юбормоқда. Словакия клубини бошқарган испаниялик мутахассис ҳам ўз жамоасини худди Миржалол Қосимов сингари тайёрларди. Баъзи жамоаларда ҳафталаб тўп тепиб тайёрланардик ва расмий ўйинга келганда тўпни кўрсак жонимизга ҳам тегиб кетарди.

- “Бунёдкор” билан назорат учрашувларининг бирида учта гол урдингиз ва энг қизиғи учала гол ҳам бош билан киритилди. Иккинчи қаватдаги устунлигингиз бўйдор футболчи бўланингиз билан боғлиқми?
- Ўша ўйинда жамоадошларим шундай ажойиб паслар беришдики, имкониятлардан фойдалана олмасликнинг ўзи уят бўларди. Биринчисида Алибобо Раҳматуллаев қанотдан пас оширди, кейингисида ҳам айнан у бурчак зарбасидан мени “излаб топди”. Учинчисида эса қарама-қарши қанотдан чиройли узатма бўлди. Мен тўпга чиқишда рақибдан аниқроқ ва чаққонроқ ўйнадим. Бироқ фақат бош билан гол уравермайман. Агар хотирам панд бермаётган бўлса “Ружомберок”да атиги икки бор бош билан гол урганман (Пищур Словакия клубида 22та ўйинда 11та гол урган – муаллиф). Марказий ҳужумчи сифатида қанотлардан ҳужум ташкил этилиб, дарвозабон яқинига паслар ошириладиган ўйинларни ёқтираман.

- Олис сафарларга қилинаётган узун парвозлар Сизни чўчитмаяптими?
- Биринчидан – биз Хиросимага бир ҳафта олдин йўлга чиқдик. Қайта тикланиш ва янги иқлимга мослашиш учун етарлича вақтимиз бор. Иккинчидан – бу каби парвозлар гуруҳ босқичида учтагина бўлади холос. Учинчидан эса Украинада ўйнаган кезларимда 20 соатлаб автобусда йўл юриб, манзилга ўйинга тақаб етиб келардик. Расмий учрашувга чарчоқ аломатлари билан оптимал формада бўлмай чиқиб келган пайтлар ҳам бўлган. Шундай экан Япония сафари бизга қийинчилик туғдирмаслиги керак.

- “Бунёдкор”нинг ҳужум чизиғидаги маҳаллий футболчилар билан рақобат қилишга тайёрмисиз?
- Бу каби рақобатлардан ҳар доим жамоа манфаати ютади. Барча футболчилар машғулотлар давомида ўзларини қандай маҳоратга эга эканликларини кўрсатишиб, асосий таркибга киришга ҳаракат қилишади. Кейин эса майдонда ким ўйнаётгани эмас, балки жамоанинг ғалабаси муҳим. “Бунёдкор” ғалаба қозониши учун бор кучимни ишга соламан.

- Бундан буён Тошкентда қаерда яшайсиз?
- Даставвал меҳмонхонада истиқомат қиламан. Кейинчалик квартирага кўчиб ўтиб, оиламни олиб келишни режалаштирганман.

- Оилангиз каттами?
- Рафиқам, иккита қизим ва бир ўғлим бор. Катта қизим ва ўғлим Черниговда мактабда ўқийди. Шунинг учун ҳам оилам Тошкентда ёзги таътил пайтида келади.

- Ўзбек таомларига қандайсиз?
- Ростини айтсам ўзбек таомларини яхши биламан. Рафиқам 15 ёшгача Ангренда яшаган. Қайни отам ва онам ўша ерда ишлашган. Шунингдек, бошқа қариндошларим ҳам Тошкентда узоқ вақт истиқомат қилишган. Шундай экан менинг севимли таомларим менюсидан ош, манти, сомса ва шу кабилар ўрин эгаллаб бўлган.

“Бунёдкор” ўзига бегона бўлмаган футболчи билан кейинги фаолиятини боғлади. Умид қиламизки, Александр Пишур ўз ўйинлари ва голлари билан “қалдирғочлар”га бир қанча қувончли кунларни тақдим этади.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев сухбатлашди

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 12:11, 23.02.2013.
Ўқилди: 5979 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.