Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Ўзбекистон Халқаро фижитал спорт федерацияси билан меморандум имзолаган биринчи давлат бўлди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Қозон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси вакиллари хизмат сафари давомида қатор музокаралар олиб бориб, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим келишувларга эришишди.

Жумладан, Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва Ўзбекистон фижитал спорт федерацияси раиси Олег Пекос бошчилигидаги мутасаддилар Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Чернишенко ҳамда Халқаро фижитал спорт федерацияси президенти Рене Фазел билан учрашув ўтказишди.

Дмитрий Чернишенко Россиядан сўнг иккинчи бўлиб Ўзбекистонда миллий фижитал спорт федерациясининг ташкил этилганини алоҳида таъкидлади. Ўз навбатида, Рене Фазел Халқаро федерациянинг режалари ва янги лойиҳалари хусусида маълумот берди.

Шунингдек, Олег Пекос Ўзбекистон томони спорт оламидаги бундай янги ташаббусни қўллаб-қувватлашдан мамнун экани, бир ой ичида федерацияда аҳил жамоа тузилиб, ишлар жадал бошлаб юборилгани ҳақида гапирди. Ойбек Касимов юртимизда спорт инфратузилмасининг кучайиб бораётганини пойтахтимизда қад ростлаётган Олимпия шаҳарчаси мисолида сўзлаб берди.

Шундан сўнг Халқаро ва Ўзбекистон фижитал спорт федерациялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Халқаро фижитал спорт федерацияси билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаган биринчи давлат бўлди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 09:49, 23.02.2024.
Ўқилди: 808 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.