Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

"Манчестер Юнайтед"нинг "Челси" билан ўйин олдидан фақат битта марказий ҳимоячиси қолди

Баҳо:
+ | -

Шанба оқшомида Англия чемпионати доирасида «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. «Қизил иблислар» ҳимоя чизиғида жиддий кадрлар муаммосига дуч келишган. Аввалроқ Лени Йоро жароҳат олгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Футболчи Лондонга йўл олганлар орасида кўринмади.

Шундай қилиб, «Манчестер Юнайтед»нинг тўрт нафар марказий ҳимоячиси ўйинга тайёр эмас: Лисандро Мартинес (дисквалификация), Гарри Магуайр (дисквалификация), Маттейс де Лигт (жароҳат) ва Лени Йоро (жароҳат).

Агар ёшлар жамоаси футболчилари ҳисобга олинмаса, «Манчестер Юнайтед» ихтиёрида фақат битта соғлом марказий ҳимоячи қолди. Бу — Эйден Хевен. Ҳимоя марказида унга Люк Шоу шериклик қилиши мумкин — у аввал ҳам кадрлар муаммоси юзага келганда ушбу позицияда тўп сурган.

«Челси» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги ўйин 18 апрель куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 23:21, 17.04.2026.
Ўқилди: 1753 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик