Кириш Регистрация
25/01 00:45 Лечче 0-0 Лацио
25/01 01:00 Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
25/01 16:30 Сассуоло 1-0 Кремонезе
25/01 18:00 Атлетико 3-0 Мальорка
25/01 19:00 Аталанта 4-0 Парма
25/01 19:00 Женоа 3-2 Болонья
25/01 19:00 Ньюкасл 0-2 Астон Вилла
25/01 19:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
25/01 19:00 Кристал Пэлас 1-3 Челси
25/01 20:15 Барселона 3-0 Реал Овьедо
25/01 21:30 Арсенал 2-3 Ман. Юнайтед
25/01 22:00 Ювентус 3-0 Наполи
25/01 22:30 Реал Сосьедад 3-1 Сельта
26/01 00:45 Рома 1-1 Милан
26/01 01:00 Алавес 2-1 Бетис
27/01 00:45 Верона - Удинезе
27/01 01:00 Жирона - Хетафе
27/01 01:00 Эвертон - Лидс

"Қизил майдон"да спортчилар паради бўлиб ўтади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Қизил майдонда спортчиларнинг биринчи паради август ойининг биринчи дам олиш кунларида ўтказилиши режалаштирилган, деди ташаббус муаллифи, Халқаро бокс ассоциацияси президенти Умар Кремлёв.

Ташкилотчилар 10 000 га яқин одам қатнашишини режалаштирмоқда.

"Спортчиларнинг биринчи паради август ойининг биринчи дам олиш кунида Қизил майдонда бўлиб ўтади", деди Кремлёв ТАССга. Унинг сўзларига кўра, ташкилотчилар мусобақада барча спорт турларига доир 10 мингга яқин одам иштирок этишни режалаштирган.

Аввалроқ, “Россия – спорт қудрати” форуми чоғида Кремл Қизил майдонда спорт парадларини жонлантириш, шунингдек, 2024-йилни Спорт йилига айлантириш ташаббуси билан чиққан эди.

Россия президенти Владимир Путин бу фикрни қўллаб-қувватлади. Декабрь ойида давлат раҳбари ҳукуматга 2024-йил 1-мартгача Қизил майдонда спорт парадларини ўтказиш бўйича таклифлар киритишни топширган эди.

Маълумот учун, 1931 йилдан бошлаб ҳар йили Иосиф Сталин иштирокида парадлар ўтказила бошланди ва уларда минглаб одамлар қатнашди.

1936 йилдан бошлаб Москвада Бутуниттифоқ жисмоний тарбия парадлари ўтказила бошланди. Парадларни ўтказиш анъанаси Улуғ Ватан уруши билан тўхтатилди. Урушдан кейинги биринчи спортчилар паради 1945 йил августда бўлиб ўтди. У Улуғ Ватан урушидаги ғалабага бағишланди.

Унда барча иттифоқ республикаларидан 25 минг иштирокчи қатнашди. 1946 йилдан бошлаб спортчиларнинг парадлари "Динамо" стадионига кўчирилди. Бундай воқеа охирги марта 1954 йилда бўлиб ўтган.

Киритилди: 18:41, 23.02.2024.
Ўқилди: 723 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.