"Тоттенхэм"нинг собиқ дарвозабони Уго Льорис нима учун "шпорлар" Маурисио Почеттино қўл остида ҳеч қачон соврин ютмаганини тушунтирди.
Почеттино 2014 йилдан 2019 йилгача “Тоттенхэм”ни катта муваффақият билан бошқарган. Бу вақт ичида “шпорлар” Чемпионлар лигаси финалига чиқди ва бир марта деярли Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритди.
Ҳозирда "Лос-Анжелес"да ўйнаётган Льорис "Тоттенхэм"га икки ёки учта харид етишмаганини - янги футболчилар ўрнига "шпорлар" пулни янги стадион қуришга сарфлашди.
"Почеттино қўл остида биз йилдан-йилга яхшиланиб бораётганимизни кўрдингиз ва биз жуда рақобатбардош эдик. Биз йирик ғалабаларга яқин эдик. Ўйлайманки, ўша пайтда муваффақият қозониш ва совринларни қўлга киритиш учун бизга икки ёки учта янги футболчи етишмаётган эди.
Бизнинг тараққиётимиз клуб учун жуда тез бўлди, чунки ўша пайтда улар бор эътиборларини янги стадионга қаратишган эди. Уларда ҳозиргидек молиявий захиралар йўқ эди. Ўшанда биз мавжуд таркибни янгилаб, бир нечта ўйинчиларни қўшишимиз керак эди", - дейди Льорис The Athletic билан суҳбатда.