Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Мавсум-2023: Ҳакамларимиз халқаро майдонда

Баҳо:
+ | -

Янги мавсум стартига оз вақт қолди. Ортда қолган 1 йил таҳлил қилинса, ҳакамларимиз бир қатор халқаро мусобақаларда фаол иштирок этишгани кўринади.

Жумладан, Рустам Лутфуллин У-17 Осиё кубогида, Аҳрол Рисқуллаев У-20 Осиё кубогида, Илгиз Танташев эса ўз жамоаси билан қитъамизнинг энг нуфузли мусобақаси — Осиё Кубогида ишлади. Видео ассистентларимиз ҳам йил давомида кўплаб халқаро учрашувларга жалб этилди. Бундан ташқари, ҳакамларимиз 2023-24 йилги Осиё Чемпионлар лигаси мавсумининг гуруҳ босқичи ҳар бир турида муносиб иштирок этишди.

Айни пайтда халқаро майдондан энг кўп чақирув олган рефери Танташев бўлди. 39 ёшли арбитрга йил давомида 13 та учрашув ишониб топширилди. Аёллар футболида эса Эдита Миробидова билан Розиябону Юсупова сингари ҳакамларимиз ўзини кўрсатди. Қуйида 2023 йил халқаро учрашувларда энг кўп ўйинларда ишлаган 10 ҳакамимиз номи келтирилган:

— Илгиз Танташев: 13 ўйин бош ҳакам;
— Аҳрол Рисқуллаев: 12 ўйин бош ҳакам;
— Рустам Лутфуллин: 4 ўйинда бош, 10 тасида захира ҳаками;
— Фирдавс Норсафаров: 3 та ўйинда бош, 7 тасида ВАР/АВАР ҳаками;
— Азиз Асимов: 5 учрашувда ВАР/АВАР ҳаками;
— Раҳимбек Каримов: 4 ўйинда ВАР/АВАР ҳаками;
— Абдурашид Худойберганов: 4 ўйинда ВАР/АВАР ҳаками;
— Найим Қосимов: 7 учрашув, пляж футболи;
— Эдита Миробидова: 3 та ўйинда бош ҳакам;
— Розиябону Юсупова: 3 ўйин, бош ҳакам.

Манба: https://t.me/uzfhm
Киритилди: 19:26, 24.02.2024.
Ўқилди: 1259 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.