"Реал Сосьедад"нинг россиялик ярим ҳимоячиси Арсен Захарян жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. Бу ҳақда "Реал Соседад" расмий сайти хабар берди.
"Арсен ўзини яхши ҳис қилмоқда ва қўшимча тиббий ёрдамга муҳтож эмас. МРТ керак эмас. Ҳаммаси яхши. Захаряннинг тирсаги кўкарган, аммо умид қиламизки, у кейинги ўйинда иштирок этади", — деди "Реал Сосьедад" клуби матбуот котиби Йон Андер Мундуате.