Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Франция чемпионатида "ПСЖ"ни ким тўхтатади?

Баҳо:
+ | -

Франция 1-лигаси бизни "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг голлари, шунингдек Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари билан хурсанд қилишда давом этмоқда. Бугун биз бу мавсумда кимнинг ғалаба қозониш имконияти энг юқори эканлигини аниқлашга уриниб кўрамиз.

"Брест"

"Брест" жамоаси 14-ўринни эгаллаган ўтган мавсумга нисбатан ажойиб натижалар кўрсатмоқда. Айни дамда Эрик Рой шогирдлари 22 турда 40 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Бироқ, "Брест" ва пешқадам "ПСЖ" ўртасидаги фарқ аллақачон 13 очкони ташкил этади, шунинг учун "қизил-оқлар"ни чемпионат фаворитлари қаторида жиддий кўриб чиқиш даргумон.

Ғалаба қозониш эҳтимоли: 2%

"Монако"

Ади Хюттер жамоаси янги мавсумга ғалабали серия билан киришди ва тўққизинчи тургача турли муваффақиятлар билан турнир жадвалининг энг юқори поғонасидан жой олди, аммо бундан кейин ҳаммаси кўнгилдагидек бўлмади. Монегасклар мунтазам равишда жароҳатлар туфайли футболчиларини йўқотишни бошладилар ва шу билан бирга мақоми паст рақиблар билан ўйинларда очко йўқотишди. "Монако" ҳозирда Лига 1 турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди ва ҳозирча узоқ кутилган кубок учун даъвогар ҳисобланмаяпти.

Ғалаба қозониш эҳтимоли: 5%

"Лилль"

“Лилль” эса аксинча вазиятга эга. Жамоа янги мавсумга ниҳоятда омадсиз кирди, олти учрашувда бор йўғи иккита ғалаба қозонди. Бироқ, аста-секин кичик инқироздан чиқиб кетишга муваффақ бўлишди ва ҳозирда яхши натижаларни кўрсатишмоқда, аммо улар йўқотишларсиз тура олмайди. Масалан, яқинда “Лилль” “Монпелье”ни мағлуб эта олмади, аввалроқ “Страсбург”га имкониятни бой берди.

Ғалаба қозониш эҳтимоли: 7%

"Ницца"

"Ницца" нафақат натижа, балки ўйин сифати бўйича ҳам муносиб сакрашга эришди. Айтиш жоизки, ҳатто “ПСЖ” устози Луис Энрике ҳам “Ницца”га қарши ўйин олдидан “бургутлар”нинг майдондаги тартиб-интизомини олқишлаганди. "Ницца" янги мавсумни жуда муваффақиятли бошлади, фақат 14-турда илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Бироқ сўнгги пайтларда жамоада ишлар яхши кетаётгани йўқ, чунки "Ницца" "Лион" ва "Монако" билан ўйинларда икки марта мағлуб бўлди ва "Брест"ни ҳам мағлуб эта олмади.

Ғалаба қозониш эҳтимоли: 11%

"ПСЖ"

Албатта, Франция 1-лигасининг олтин медаллари учун яна бир бор асосий даъвогар “ПСЖ” бўлиб турибди, чунки иккинчи ўриндан 13 очколик мустаҳкам устунлик ўз-ўзидан ҳаммасини ифодалайди. Мавсум якунига қадар ҳали кўп вақт бор, лекин бундай фарқни йўқотиш осон бўлмайди. Айтиш жоизки, сўнгги 11 мавсум давомида "ПСЖ" бор-йўғи икки марта чемпионликни бой берган бўлса, бу йил чемпионликни қўлдан бой беришига асос йўқ.

Ғалаба қозониш эҳтимоли: 75%

Киритилди: 13:12, 25.02.2024.
Ўқилди: 1290 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.