Кириш Регистрация
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария 2-0 Италия
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 1-1 Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия
01/07 05:00 Ямайка - Венесуэла
01/07 05:00 Мексика - Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения

«Ўзтрансгаз» янги мавсумда «Бунёдкор»га янги ғалабалар тилайди

Баҳо:
+1 | -

27 февраль куни "Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигаси-2013 гуруҳ босқичи доирасида дастлабки учрашувни ўтказади.

Япония чемпиони – "Санфречче Хиросима" клубига қарши баҳс арафасида клуб президенти, «Ўзтрансгаз» АК Бош директори Тўлаган Жўраев жамоага мурожаат қилди. 

Маълумки, компания “қалдирғочлар”нинг нуфузли мусобақаларга тайёргарлик кўриши ва иштирок этиши учун барча шарт-шароитни яратиб беришга интиляпти.

Тўлаган Тошпулатович телефон орқали суҳбатда «Бунёдкор»га халқаро ареналардаги зафарли одимларини давом эттириш борасида барча юртдошларимизнинг истакларини изҳор қилиб, ОФК чемпионлар лигасида муваффақиятли старт тилади.

Клубимиз Президентининг мурожаатномасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 

“Бунёдкор” жамоаси мураббийлари,
футболчилари ва клуб мухлисларига!

Қадрли дўстлар!

Осиё футболида Чемпионлар Лигаси алоҳида аҳамият касб этиб, миллионлаб мухлислар диққат марказида туриши шубҳасиз. Турнирда намойиш этилаётган юксак савиядаги ўйин бутун Осиё футболининг юксалишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Ушбу мусобақада мамлакатимизнинг етакчи клубларидан бири “Бунёдкор” мунтазам равишда ишқибозларни хурсанд этиб келаётгани қувонарли ҳол. Ўзбекистонимизда футболни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ана шу муваффақиятларнинг пойдевори бўлаётгани таҳсинга лойиқ.

Ўтган мавсумда “қалдирғочлар” ўта кучли рақилар билан баҳсларда ярим финалга қадар етиб борганини миллионлаб мухлислар катта қизиқиш билан кузатиб боришди. Диёримиздаги ишқибозлар қатори “Ўзтрансгаз” жамоасининг 38 минглик жамоаси ҳам қитъамиз футболида энг нуфузли саналган турнирнинг янги мавсумини ҳаяжон ва интизорлик билан кутишмоқда. Улар қатори мен ҳам муросасиз курашларга бой бўладиган гуруҳ баҳсларини орзиқиб кутяпман. 

Ҳар бир футболчи ва мураббийнинг орзусига айланган соврин – ОФК Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритишга интилиш, клублар ўртасида жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқига сазовор бўлиш вақти етди деб ишонамиз. Севимли жамоамизнинг тажриба ва салоҳияти шундай юксак вазифани ҳал этишга қодирлигига шубҳа йўқ.

“Бунёдкор”нинг барча футболчилари ва мураббийларига кўнгилларга завқ бағишлайдиган ўйин кўрсатиб, ажойиб ғалабаларни қўлга киритишларини тилаймиз. Бошланаётган мавсумда ОФК Чемпионлар Лигасида “Бунёдкор”га омад тилаб, мухлисларимиз ажойиб муросасиз ўйинларга шоҳид бўлишларига ишонч билдирамиз.

Янги ғалабалар сари олға!

Тўлаган Жўраев,
“Ўзтрансгаз” АК Бош директори,
“Бунёдкор” ФК Президенти

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 18:12, 26.02.2013.
Ўқилди: 3954 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.