Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 18:00 Фиорентина - Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Ҳусайн Ал-Мусаллам Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарликни юқори баҳолади

Баҳо:
+ | -

Бугун Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Бош директори, Бутунжаҳон сув спорти турлари федерацияси (World aquatics) президенти Ҳусайн Ал-Мусаллам ҳамда Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Осама Аш-Шафар пойтахтимизга ташриф буюришди. Мартабали меҳмонлар билан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига олиб борилаётган ҳозирлик мавзуси муҳокама қилинди.

Расмийларни Спорт вазири Адҳам Икрамов қарши олди. Вазирлик биносида ўтган учрашувда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов ҳам иштирок этишди.

Даставвал, Адҳам Илҳамович бўлажак Ўйинларга тайёргарлик кўришда давлат даражасида эътибор қаратилаётгани, шахсан Президентимиз мусобақа учун барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасининг қурилишида бош-қош бўлиб келаётгани ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг мусобақа ўтказилиши учун мўлжал олинган саналар ва дастурга киритилиши кўзда тутилган спорт турлари кўриб чиқилди. Ойбек Касимов суҳбат давомида спорт турлари ва унга бириктирилган объектларни бирма бир таништириб чиқди ва ҳар бир йўналиш алоҳида таҳлил қилинди.

Аҳамиятлиси, Ҳусайн Ал-Мусаллам тайёргарлик жараёнини юқори баҳолади. Янги қурилаётган ареналар Осиё спортининг ёш юлдузларини кашф этишига ишонч билдирди. Шунингдек, ООК Бош директори антидопинг масалалари, иншоотларни замонавий техникалар билан жиҳозлаш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

Режага кўра, меҳмонлар эртага Олимпия шаҳарчасига бориб, қурилиш жараёни билан бевосита танишишади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 22:13, 27.02.2024.
Ўқилди: 1190 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик