"Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Дани Алвес яна клубнинг расмий интернет порталидаги афсоналар рўйхатида пайдо бўлди. У ерда клубнинг афсонасига айланган барча футболчилари рўйхатга олинган.
Сешанба куни эрталаб Алвеснинг рўйхатдан четлатилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бундан бир неча кун олдин эса бразилиялик собиқ футболчи зўрлашга уруниш учун қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Алвес "Барса"да фаолиятидаги энг яхши йилларни ўтказган. У 2008 йилдан 2016 йилгача ва яна 2021-2022 йилларда каталонияликлар сафида ўйнаган ва клуб сафида 400 дан ортиқ ўйин ўтказган.