"Реал Сосьедад"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Микель Оярсабаль Қирол кубоги ярим финал босқичидан чиқиб кетгани ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Икки ўйиндан иборат қарама-қаршилик натижасида жамоа "Мальорка"дан мағлуб бўлди.
“Бу биз ва мухлисларимиз учун катта умидсизлик. Мухлисларга қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Финалга бир қадам қолганда мусобақадан чиқиб кетиш жуда ачинарли. Лекин биз бу саҳифани ёпиб, олдинга ҳаракат қилишимиз керак”, - деди ярим ҳимоячи.
"Реал Сосьедад"нинг навбатдаги ўйини Испания чемпионати доирасида "Севилья"га меҳмонда бўлади. Учрашув 2 март, шанба куни бўлиб ўтади.