Испания чемпионатининг 26-турининг сўнгги учрашувида "Жирона" ўз майдонида "Райо Вальекано"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва турнир жадвалида "Реал"ни қувишда давом этмоқда. Opta портали чемпионат ғолиблиги учун курашда жамоалар имкониятини баҳолади.
"Атлетико"
Аналитик портал "матрасчилар"нинг чемпионлик учун имкониятини 0,1 фоизга баҳолаган. Диего Симеоне шогирдларининг 4-ўринни эгаллаши эса 45,3 фоиз деб тахмин қилинган.
"Барселона"
Хави истеъфосидан сўнг нисбатан яхши ўйин кўрсатаётган каталонияликларнинг чемпионлик учун имконияти ҳамон жуда паст. Улар ҳозирда пешқадам "Реал"дан 8 очко ортда қолмоқда. Аналитиклар "кўк-анорранглилар"нинг ғолиб бўлишини 1,1 % баҳолаган. Иккинчи бўлиш эҳтимоли 35,5 % бўлса, учинчи бўлиш 39,9 фоиз кўрсатилган. Тахминларда уларнинг иккинчи бўлиши эса 49,9 % этиб кўрсатилган.
"Жирона"
Мичел бошчилигида бу мавсум сенсацион тарзда яхши ўйин кўрсатаётган "оқ-қизиллар"нинг чемпионлик учун имконияти бошқа ҳамшаҳриники каби жуда паст - 1,1 %.
"Реал Мадрид"
"Қироллик клуби" - чемпионлик учун курашда яққол фаворит. Уларнинг ғолиблик учун имконияти 97,7 фоиз бўлса, иккинчи бўлиш эҳтимоли деярли йўқ - 2,1 %. Карло Анчелотти шогирдлари бу мавсумда кўрсатаётган ўйин экспертларда катта таассурот қолдирган кўринади. Винисиус, Беллингем, Родриго каби юлдузлар билан ростдан ҳам уларнинг чемпионликни бериб қўйиш имконияти нисбатан анча паст.
Сиз нима деб ўйлайсиз, Ла Лига жорий мавсумида қайси жамоа ғолиб бўлади?