“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси Instagram ижтимоий тармоғида 500 миллион обуначига эга бўлди.
Бу кўрсаткич бўйича аргентиналик форвард “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналдудан кейин иккинчи ўринда туради, унинг аккаунтини 622 миллион фойдаланувчи кузатиб боради.
Аргентиналик футболчидан кейин ижтимоий тармоқдаги энг машҳур одамлар рўйхатида қўшиқчи Селена Гомес (429 миллион), модел Кайли Женнер (400 миллион) ва актёр Дуэйн Жонсон (396 миллион) жой олган.
Месси 2023 йилнинг июлида эркин агент сифатида "Интер Майами"га ўтган эди. Аргентиналик футболчи Америка клуби сафида 16 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. 36 ёшли футболчи билан биргаликда жамоа Лига кубогини қўлга киритди.