Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Тухель: "Сане бир неча ҳафта ичида ниманидир ҳис қиларди"

Баҳо:
+ | -

"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель журналистларнинг қанот ҳимоячиси Лерой Сане ҳақиқатан ҳам сўнгги ўйинларда тиззасида ноқулайлик билан ўйнаганми деган саволига жавоб берди.

“Лерой доим ўйнашни хоҳлайди. У оғриқни ажойиб тарзда енга оладиган одам.

Сўнгги бир неча ҳафта ичида у ниманидир ҳис қиларди. Менимча, у майдон атрофида бутунлай эркин ҳаракат қилмайди.

Эртанги кун учун энг яхши ечимни топиш муҳим.

Ҳозир у якка тартибда машғулотлар ўтамоқда. Агар тест натижалари ижобий бўлса, уни "Фрайбург"га қарши ўйин олдидан сўнгги машғулотга олиб борамиз. Кўрамиз, у эртага таркибда бўла оладими?!", - деди Тухель матбуот анжуманида.

Киритилди: 10:07, 01.03.2024.
Ўқилди: 801 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик