Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Рўзиқул Бердиев: "Чемпионлик учун имконимиз юқори"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 1-туридан ўрин олган "Насаф" – "Олимпик" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Учрашувни ҳужумкор бошладик, аммо тайм ўрталарида пасайиш кузатилди. Буни меҳмонларнинг тўпни яхши назорат қилгани билан боғласа бўлади. Иккинчи бўлимда бир қатор ўзгаришларни амалга оширдик ва бу ғалабамиз омили бўлди. Асосий эътиборни стандарт вазиятларга қаратган эдик. Бўйдор футболчиларимиз бўлишига қарамай, кутилган натижани келтирмади.

Бозоров "Ал-Айн" билан биринчи ўйинда жароҳат олган эди ва жарроҳлик столига ётди. Ўйлайманки, икки ҳафтада у сафга қайтади. Кенжабоевга эса шифокорлар бир ой машғулотларда қатнашмаслиги кераклигини таъкидлашган. Насруллаев ҳам жамоамизга ёрдам бера олмаяпти. Имкониятдан келиб чиқиб, бор футболчилардан фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз.

Да Силвани бугун бошланғич таркибда майдонга туширмоқчи эдик, бироқ об-ҳаво сабабли баҳс курашларга бой ўтишини инобатга олиб, уни захирада қолдирдик. У вазиятларни ўзи ярата олади.

Чемпион бўлишга имконимиз бор, таркибимиз яхши. Аммо меҳнат қилинмаса, мақсадга эришилмайди. Бу бизга босим юклаши мумкин. Ўйлайманки, жамоам бунга руҳан тайёр. Чемпионлари лигаси баҳслари шуни кўрсатдики, потенциалимиз анча юқори. Бозоров, Кенжабоев ва Насруллаев ўша баҳсларда бизга етишмади.

Вазиятни бир ўзи ҳал қиладиган футболчимиз йўқ. Бизда бунга имконият йўқ. Шу сабабли жамоавий ўйинга эътибор қаратишимиз лозим. Ҳамробеков ва Сайфиевга таклиф билан чиққан эдик, аммо уларни ўз сафимизга қўша олмадик", - деди Бердиев.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 01:09, 02.03.2024.
Ўқилди: 1841 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.