Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Пахтакор» - «Навбаҳор». Превью

Баҳо:
+ | -

Ушбу ҳафтадан барчамиз орзиқиб кутганимиз - Олий лига ўйинлари старт олади.

Биринчи турданоқ бизни бир нечта қизиқарли учрашувлар кутиб турибди. Кескин курашлар остида ўтиши кутилиётган баҳслардан бири "Пахтакор" Марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади. Амалда чемпионимиз "Пахтакор" Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини синовдан ўтказади.

Ҳар икки жамоа ҳам янги мавсумга муносиб ҳозирлик кўрди. "Шерлар" асосан хорижда мавсум тараддудини кўрган бўлса, "лочинлар" Ўзбекистондан четга чиқмай, шу ерда тайёргарликни олиб борди. Ҳар икки жамоа таркибида бир қанча ўзгаришлар кузатилди. Хусусан, "Пахтакор" таркибига Элдор Маматказин, Жора Оганесян ва Александр Мерзляков қўшилган бўлса, бу борада "Навбаҳор"да катта ўзгаришлар амалга оширилди.

Мақсуд Ҳайитов ("Андижон"), Виктор Мочалов, Расул Шуҳратов ( иккиси ҳам "Бунёдкор"), Виталий Почуев, Леонид Кошелев, Илҳом Бойдедаев, Рўзимбой Аҳмедов ( барчаси "Динамо") сингари футболчилар мавсумни "Навбаҳор"да бошлайдиган бўлишди. Жамоани Ренат Байрамов, Николай Риндюк, Виталий Панасюк, Жаъфар Ирисметов, Рустам Боқиев каби ўйинчилар тарк этишган.

Мазкур жамоалар Олий лигада 42 бор куч синашишган. Бу борада катта устунлик “Пахтакор” томонида. 25 та ўйинда “шерлар” рақибни мағлуб этишган, 5 та ўйин дуранг натижаси билан якунланган. 12 та учрашувда эса “Навбаҳор” ғалабага эришган. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 74 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “лочинлар” эса 37 бор гол кирита олишган. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 80 очкони қўлга киритган. Наманганликлар ўзаро ўйинларда ҳозирга қадар 41 очко олишган. “Пахтакор”нинг “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 7:0 бўлиб турибди. “Навбаҳор”да бу кўрсаткич 4:2 га тенг.

3 март, 16:00. "Пахтакор" Марказий ўйингоҳи.
«ПАХТАКОР» (Тошкент) – «НАВБАҲОР» (Наманган)
ҲАКАМЛАР: М. Исмоилов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Т. Гайнуллин (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент).
НАЗОРАТЧИ: В. Валицкий (Тошкент).

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:

21.06.2012 «Пахтакор» – «Навбаҳор» 2:1
15.05.2011 «Пахтакор» – «Навбаҳор» 2:1
21.10.2010 «Пахтакор» – «Навбаҳор» 3:1
18.10.2009 «Пахтакор» – «Навбаҳор» 7:0
01.05.2008 «Пахтакор» – «Навбаҳор» 3:0

Улуғбек АБДУЛЛАЕВ тайёрлади.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 14:50, 28.02.2013.
Ўқилди: 4076 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3914]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2472]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2471]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2346]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2285]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2092]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2089]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2029]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1992]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик