Кириш Регистрация

"Брайтон" Де Дзерби учун товон пулини тўлиқ олмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Брайтон" Роберто Де Дзербини товон пулини тўлиб олмагунча қўйиб юбормайди.

Олдинроқ "Барселона" Хави ўрнига италиялик мутахассисни тайинлашдан манфаатдор эканлиги маълум бўлганди. Де Зербининг номзоди борасида клуб раҳбарияти ўртасида маълум бир келишув мавжуд.

Каталонияликлар Роберто уларнинг таклифини тинглашга тайёрлигини билишади, бироқ унинг шартномасида товон пули кўрсатилган - 15 миллион евро. "Брайтон" бошқа клублар билан музокаралар чоғида уни қисқартириш ниятида эмас.

Ҳозирда "Барселона" бундай товон тўлаш имкониятини кўриб чиқмаяпти - клуб бу мураббийга босимни кучайтиради деб ҳисобламоқда. Қолаверса, «Барселона»даги ҳозирги молиявий вазиятни ҳисобга олсак, бу қадам ўринли кўринмайди.

44 ёшли мутахассис хизматларига "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Барселона"дагиларнинг фикрича, мураббий ўз клубига устунлик беради, аммо "қизиллар"нинг таклифи кўп нарсани ўзгартириши мумкин. "Мерсисайдликлар" "Брайтон"га товон пули тўлашга тайёр.

Де Дзербининг "чайқалар" билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 16:23, 02.03.2024.
Ўқилди: 1658 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.