"Барселона" президенти Nike компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказди.
Аввалроқ Каталония клуби Америка бренди билан ҳамкорликни тўхтатиб, ўз либосларига ўтишга яқин тургани маълум бўлганди.
El Pais нашри хабарига кўра, Nike компаниясининг учта вакили шу ҳафта Орегондан Жоан Лапорта билан учрашиш учун борган.
Қўшма кечки овқат пайтида "Барселона" президенти шартнома шартларини яхшилашни сўради. Nike: "Агар кўпроқ пул истаган бўлсангиз, нега Левандовски билан шартнома имзолаш ўрнига Мессини ўзингиздада қолдирмадингиз?" - деб савол берган.
Nike компанияси аргентиналик футболчи кетганидан кейин "Барселона" билан ҳамкорлик компания учун фойдасиз бўлиб қолганини айтди. Қолиб ишлаб чиқарувчиси янги шартнома бўйича таклиф қилиши мумкин бўлган миқдор ҳозиргидан паст бўлади. Бироқ, бу бозорда энг яхши таклиф бўлади.
Компания вакиллари нима учун "Барселона" билан шартномани бекор қилмаганликларини тушунтириб беришди. Биринчи сабаб, Nike компаниясининг ҳозирги ва келажакдаги ҳамкор клублар назарида ёмон имиж яратишни истамаслиги. Бундан ташқари, компаниянинг йўқотишлари Nike компаниясининг 2021 йилгача олган даромади ҳисобига қопланади.