Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

«Пахтакор» - «Навбаҳор»: ўзаро ўйинлар тарихи

Баҳо:
+ | -

Якшанба куни "Пахтакор" олий лига тарихида 43-марта "Навбаҳор" билан баҳс олиб боради.

Ҳозиргача ўтказилган 42 учрашувнинг 26таси тошентликларнинг муваффақият қозониши билан ниҳоясига етган. 11 учрашувда наманганликларнинг қўли баланд келган бўлса, яна 5 ўйинда томонлар ғолибни аниқлай олишмаган. "Пахтакор" рақиб дарвозасини 73 бор ишғол қилган, "Навбаҳор" эса 33 марта. Энг йирик ғалаба "шерлар" тарафида, 7:0. "Навбаҳор" ўз майдонида энг катта фарқ билан ғалабани нишонлаган. Ўшанда 2:0 ҳисоби қайд этилган.

Тошкентдаги баҳсларнинг 18таси "Пахтакор"нинг кучлироқ чиққани билан якунланган. 2 ўйинда дуранг кузатилган, фақат бир марта "Навбаҳор" зафар қучган. Бу 1995 йилда рўй бериб, 1:2 ҳисоби билан баҳс тугаганди. Наманган жамоаси пойтахтда охирги бор 1997 йилда очко қўлга киритган. Ўша куни беллашув 2:2 ҳисобида якун топганди. Шундан кейин "Пахтакор" меҳмони бўлган наманганликлар ҳеч йўғи бир очкога эриша олишмаяпти. Ўтган мавсумда Тошкентда 2:1, Наманганда 1:0 ҳисобларида жамоамиз ғалаба қозонган.

Ўзбекистон Суперкубогида тўқнаш келган жамоалар баҳсида 4:2 ҳисобида "навбаҳор" устун келган. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса ушбу жамоалар тўқнашуви 10 бор кузатилган. Уларнинг 6тасида "пахтакор"чилар, 1тасида рақиб зафар қучиб, 3 беллашув дуранг билан тугаган. Демак, умумий ўйинлар сони 53та бўлиб, "Пахтакор" 32, "Навбаҳор" 13 бор ғолиб бўлган. 8 баҳсда дуранг қайд этилган. "Пахтакор" 99 бор, "Навбаҳор" 48 марта тўп киритган.

"Пахтакор" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашув 3 март, якшанба куни соат 16:00да "Пахтакор" Марказий стадионида бошланади. Мухлисларимизни олий лиганинг илк учрашувида жамоамизни қўллаб туришга чақирамиз.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 12:04, 01.03.2013.
Ўқилди: 3892 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.