Бугун «Ўзбекистон» меҳмонхонасида олий лига баҳслари олдидан «Шўртан»га янги таклиф этилган футболчиларни ОАВ ходимларига таништирув маросими ўтказилди. Тадбирда клуб ижрочи директори Икром Норчаев билан жамоа бош мураббийи Эдгар Гесс ҳам қатнашиб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.
Дастлаб Эдгар Яковлевич жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги хусусида фикр юритди, шунингдек, клубга буйил таклиф этилган футболчилар борасида тўхталиб ўтди. Жамоамиз ижрочи директори Икром Хурсанович Норчаев эса «Шўртан» олдига қўйилган вазифалар ҳақида фикр билдирди. Матбуот анжуманида Ғузорда фаолият юритаётган болалар футбол маркази ҳамда клуб қошида очилиши кўзда тутилган аёллар футбол жамоаси ҳақида ҳам савол-жавоблар бўлиб ўтди. Биз бу ҳақда кейинроқ батафсил тўхталамиз.
Айтганча, бугунги таништирув маросимида баъзи сабабларга кўра, янгилардан Музаффар Умрзоқов, Шукур Жумабоев, Зоҳид Раупов ҳамда Азиз Мансуров иштирок эта олишмади. Лекин улар ҳам клуб билан шартнома имзолашган ва бу йилги мавсумни «Шўртан»да ўтказишади.
«ШЎРТАН» САФИГА ҚЎШИЛГАН ЯНГИ ФУТБОЛЧИЛАР
ПАВЕЛ ЛЕУС (дарвозабон)
Фуқаролиги – Литва. 15 октябрь куни 35 ёшга тўлади. Охирги тўп сурган жамоаси: «Қизилқум» (Зарафшон). Ўтган йил олий лигада 12та ўйинда майдонга тушган. «Шўртан»даги рақами – 1.
ШАВКАТ РАИМҚУЛОВ (ҳимоячи)
Фуқаролиги – Ўзбекистон. 7 май куни 29 ёшга тўлади. Охирги тўп сурган жамоаси: «Насаф» (Қарши). Ўтган йил олий лигада 15та ўйинда майдонга тушган. «Шўртан»даги рақами – 3.
ЖАМОЛ ОТАҚУЛОВ (ҳимоячи)
Фуқаролиги – Ўзбекистон. 6 декабрь куни 28 ёшга тўлади. Охирги тўп сурган жамоаси: «Динамо» (Самарқанд). Ўтган йил олий лигада 20та учрашувда майдонга тушган. «Шўртан»даги рақами - 4
ШУКУР ЖУМАБОЕВ (ярим ҳимоячи)
Фуқаролиги – Ўзбекистон. 8 март куни 24 ёшга тўлади. Охирги тўп сурган жамоаси: «Нефтчи» (Фарғона). Ўтган йил олий лигада майдонга тушмаган. «Шўртан»даги рақами – 9.
ИБРОҲИМ ОТАХОНОВ (ярим ҳимоячи)
Фуқаролиги – Ўзбекистон. 21 сентябрь куни 28 ёшга тўлади. Охирги тўп сурган жамоаси: «Андижон» (Андижон). Ўтган йил олий лигада 18 ўйинда қатнашиб, 1та гол урган. «Шўртан»даги рақами – 19.
ЗОҲИД РАУПОВ (ярим ҳимоячи)
Фуқаролиги – Ўзбекистон. 7 июнь куни 24 ёшга тўлади. Охирги тўп сурган жамоаси: «Навбаҳор» (Наманган). Ўтган йил олий лигада майдонга тушмаган. «Шўртан»даги рақами – 21.
АЗИЗ МАНСУРОВ (ярим ҳимоячи)
Фуқаролиги – Ўзбекистон. 28 сентябрь куни 24 ёшга тўлади. Охирги тўп сурган жамоаси: «Истиқлол» (Тошкент). «Шўртан»даги рақами – 14.
МУЗАФФАР УМРЗОҚОВ (ярим ҳимоячи)
Фуқаролиги – Ўзбекистон. 26 август куни 27 ёшга тўлади. Охирги тўп сурган жамоаси: «Қизилқум» (Зарафшон). Ўтган йил олий лигада 13та учрашувда майдонга тушган. «Шўртан»даги рақами – 7.
ДИЛЯВЕР АБИБУЛЛАЕВ (ярим ҳимоячи)
Фуқаролиги – Ўзбекистон. 4 март куни 26 ёшга тўлади. Охирги тўп сурган жамоаси: «Динамо» (Самарқанд). Ўтган йил олий лигада 21 ўйинда иштирок этиб, 1та гол урган. «Шўртан»даги рақами – 18.
АРТУРАС ФОМЕНКО (ҳужумчи)
Фуқаролиги – Литва. 14 февраль куни 36 ёшга тўлди. Охирги тўп сурган жамоаси: «Локомотив» (Тошкент). Ўтган йил олий лигада 21 ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган. «Шўртан»даги рақами – 8.
АЛЕКСАНДР ВОСТРИКОВ (ҳужумчи)
Фуқаролиги – Ўзбекистон. 28 август куни 29 ёшга тўлади. Охирги тўп сурган жамоаси: «Олмалиқ» (Олмалиқ). Ўтган йил олий лигада 16 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган. «Шўртан»даги рақами – 20.
ПАВЕЛ СОЛОМИН (ҳужумчи)
Фуқаролиги – Ўзбекистон. 15 июнь куни 31 ёшга тўлади. Охирги тўп сурган жамоаси: «Машъал» (Муборак). Ўтган йил олий лигада 11 ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган. «Шўртан»даги рақами – 10.