Таиланднинг Районг шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бошланди. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси биттадан кумуш ва бронза медалларини жамғарди.
Кумуш медални байдарка слаломида жамоавий дастурда қатнашган U-23 ёш тоифасидаги йигитларимиз (Шаҳобиддин Болтабоев, Самандар Саъдуллаев, Дониёр Исломов) қўлга киритишди.
Шунингдек, каноэ слаломида катталар ўртасидаги баҳсда спортчиларимиз (Алибек Темиргалиев, Абубакр Буканов, Достонбек Жумабоев) шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишди.