US Open 2021 чемпиони, дунёнинг тўртинчи рақамли теннисчиси, россиялик Даниил Медведев Чемпионлар лигаси фаворитини айтди.
"Чемпионлар лигасида жуда юқори савияда ўйин кўрсатадиган иккита жамоа бор. Булар “Реал” ва “Манчестер Сити”.
Лекин ўйлайманки, бу турнирда қолган иштирокчиларнинг ҳар бири ғалаба қозониши мумкин. Ўтган йили "Интер" ғалаба қозонишга яқин эди, аммо аввалдан фаворит ҳисобланмаганди.
Энди бу жамоа аллақачон чемпионлик учун даъвогарлар қаторидан жой олган.
Мен шунчаки ўйинларни томоша қиламан ва завқланаман", - дея Медведевнинг сўзларини келтиради Eurosport.