Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

«Насаф» ёшлари иродали ғалабага эришишди

Баҳо:
+ | -

Кеча Ёшлар лигасининг 1-турида Баҳодир Аннаматов бошқарувидаги “Насаф” ўринбосарлари “Олмалиқ” жамоаси билан куч синашишиб, иродали ғалабага эришишди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида ўнг бурчакдан узатиб берилган тўпни Фаррух Нурлибоев яқин масофадан боши билан дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди. Аммо шу дақиқадаёқ ҳужумга ўтган қаршиликлар Азамат Алланиязовнинг аниқ ва кучли зарбаси билан мувозанатни тиклашди - 1:1.

Иккинчи бўлим ўрталарида яна ўнг қанотдан жарима майдонига узатиб берилган тўпни Шариф Мирзаев боши билан “Насаф” посбони устидан ошириб тўрга туширди. Ҳисобда ортда боришига қарамай ёш насафчилар омадни рақиб дарвозаси олдидан излашди. Натижада 77-дақиқада захирадан майдонга тушган Жамолиддин Машариповнинг боши билан берган зарбаси эвазига ҳисобни тенглашди - 2:2. 81-дақиқада рақибига қўполлик қилганлиги учун жамоа сардори Улуғбек Дадабоев ҳакам томонидан майдондан четлатилди.  87-дақиқада бурчакдан узатилган тўпни Сарвар Холмуродов чамаси 10 метрлар узоқликдан дарвозага йўллади. Тўп эса дарвоза устунига тегиб тўрга йўл олди - 3:2.

Натижада икки бор ҳисобга ортда қолишларига қарамай Баҳодир Аннаматов шогирдлари бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишсада, тажрибали рақиб устидан иродали ғалабага эришишди.

Ёшлар лигаси. 1-тур. 01.03.2013
“Насаф” – “Олмалиқ” 3:2 (1:1)
Қарши шаҳри. “Насаф” стадиони.
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Фарҳод Усмонов, Комилжон Расулов, Наим Қосимов.
Назоратчи: Булат Галеев.
“Насаф”: 25. Элдорбек Суюнов, 5. Мирзамурод Жўрабоев, 6. Обид Мамотов (26. Жалолиддин Машарипов, 71), 9. Азамат Алланиязов (8.Дониёр Нарзуллаев, 90), 10. Азизбек Маликов (30. Илҳом Усубжонов, 90), 11. Жавоҳир Ашуров (7. Акбар Муродов, 61), 13. Тоҳир Абдураззоқов (с) (28. Сарвар Холмуродов,75), 19.Миржалол Мўминов, 20. Улуғбек Дадабоев, 22. Нажмиддин Нормуродов.
“Олмалиқ”: 22. Умид Хонимқулов (с), 3. Шуҳрат Садриддинов, 4. Фарруҳ Нурлибоев, 5. Муҳаммадқундуз Муталибхонов, 2. Маъмур Абдуллаев, 14. Исроил Эргашев, 8. Зафар Тўраев (Диёр Туропов, 58), 20. Сардор Сотволдиев (18. Бекзод Тожибоев 86), 15. Элёр Мамасолиев (19. Маъруф Муродов, 70), 10. Мўйдин Мамазулунов (17. Сирожиддин Абдуҳакимов, 72), 11. Шариф Мирзаев.
Голлар: Фарруҳ Нурлибоев, 13 -0:1, Азамат Алланиязов, 15 -1:1, Шариф Мирзаев, 69 -1:2, Жамолиддин Машарипов, 77 -2:2, Сарвар Холмуродов, 87 - 3:2.
Огоҳлантиришлар: Маликов (27) – Нурлибоев (27).
Четлатиш: Дадабоев (81).

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 08:52, 02.03.2013.
Ўқилди: 4459 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.