Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«Нефтчи» - «Динамо»: 39-тўқнашув

Баҳо:
+ | -

Ушбу ҳафтанинг шанба, якшанба ва душанба кунлари мамлакатимизнинг етти стадионида футбол бўйича Ўзбекистон XXII-миллий чемпионати байроқлари кўтарилиб, футбол ҳавоси бутун мамлакатимиз бўйлаб ёйилади. Интиқлик билан кутилаётган клубларимиз ўртасидаги қарама-қаршиликлардан олдин сайтимиз Фарғонада бўлиб ўтадиган, энг кўп мухлис йиғиши кутилаётган «Нефтчи» - «Динамо» ўйинига тўхталиб ўтади.

БУ САФАР ҲАМ ЦЕЙТЛИН

Дастлабки турни бошқарадиган ҳакамлар рўйхатига биноан, бу сафар ҳам пойтахтлик Владислав Цейтлин Фарғонадаги учрашувни бошқариб боради.

Эътиборлиси, сўнгги йилларда айнан Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси «Динамо»нинг «Нефтчи»га қарши сафардаги учрашувларини бошқариб боришмоқда.

1-тур. 2 март (шанба)

«Нефтчи» (Фарғона) – «Динамо» (Самарқанд)

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вилояти), Т. Тўхтасинов (Андижон).

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

АЗАЛИЙ РАҚИБЛАР

Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар соларканмиз, кўҳна шаҳар ва водийнинг бош жамоаси қарама-қаршилиги мана ярим асрдан буён давом этаётганлигини кўришимиз мумкин. Хусусан, дастлаб собиқ Иттифоқ турнирларида ўзаро баҳс олиб борган бу жамоалар 1992 йилдан эътиборан Ўзбекистон чемпионатида қарама-қаршилик қилишмоқда.

39-ТЎҚНАШУВ

«Динамо» ҳамда «Нефтчи» клублари Олий лигада шу кунгача 38 бор куч синашишган, шанба кунги ўйин эса ўзаро 39-учрашув сифатида қайд этилади. Устунлик фарғоналиклар томонида. 27 та ўйинда «Нефтчи» рақибни мағлуб этган, 2 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. «Динамо» 9 та ўйинда рақибини мағлуб эта олган. «Нефтчи» ўзаро ўйинларда 78 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. «Динамо» эса 33 бор гол кирита олган.

СЎНГГИ 10 ЎЙИНДА:

Ушбу жамоаларнинг ўзаро сўнгги 10 учрашувига эътибор қаратарканмиз, тенглик юзага келганлигига гувоҳ бўламиз.

Зеро, ҳар икки томон ҳам ўз майдонида ўтказилган ўйинларда ғалаба қозонган бўлса, меҳмонда мағлуб бўлган. Тўплар нисбатига кўра эса «Динамо» устунликка эга. Яъни, 13-15 Самарқанд жамоаси фойдасига.

Сўнгги ўн учрашувдаги натижалар:

2008 (1-давра): «Динамо» – «Нефтчи» - 2:1

2008 (2-давра): «Нефтчи» – «Динамо» - 4:2

2009 (1-давра): «Нефтчи» - «Динамо» - 2:0

2009 (2-давра): «Динамо» – «Нефтчи» - 2:0

2010 (1-давра): «Динамо» – «Нефтчи» - 3:1

2010 (2-давра): «Нефтчи» - «Динамо» - 3:2

2011 (1-давра): «Нефтчи» – «Динамо» - 1:0

2011 (2-давра): «Динамо» – «Нефтчи» - 2:0

2012 (1-давра): «Нефтчи» – «Динамо» - 1:0

2012 (2-давра): «Динамо» – «Нефтчи» - 2:0

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 09:20, 02.03.2013.
Ўқилди: 6205 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.