Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида “РБ Лейпциг” сафарда “Реал”га қарши 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Германия клуби бош мураббийи Марко Розе ушбу учрашув ҳақида гапирди.
"Баъзида биз майдонда “Реал”дан устун бўлгандек кўриндик. Мадрид жамоасини ҳурмат қиламан ва уларни чорак финалга чиққани билан табриклайман.
Шу билан бирга, футболчиларимни ҳам мақтамоқчиман. Биз яхши натижага эришдик ва ўзимизга ишончни кўрсатдик", - деди Розе.