Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Конор Макгрегор Менни Пакяога қарши жанг қачон бўлиб ўтишини маълум қилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) Менни Пакяога қарши тахминий жанг ҳақида гапириб ўтди.

“Мен ҳамон у билан жанг қилишни хоҳлаяпман. Декабрда рингга кўтарилишимиз мумкин. Саудияликлар ўйин қоидаларини 100 фоизга ўзгартириб юборди”, — деб ёзди Макгрегор.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор сўнгги жангини 2021 йил июль ойида Дастин Порьега қарши ўтказиб, оёғини синдириб олган эди. Порье техник нокаут эвазига ғалаба қозонган.

Аввалроқ, боксчи Олександр Усик Конорни жангга чорлагани хабар қилинганди.

Пакяо эса 2021 йилда WBC камари учун Ёрденис Угасга қарши жангда мағлуб бўлганидан сўнг фаолиятини якунлаган эди.

Киритилди: 13:31, 07.03.2024.
Ўқилди: 1080 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.