Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«Бунёдкор» – «Сўғдиёна». Превью

Баҳо:
+ | -

4 март, душанба куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига-2013даги илк учрашувини ўтказади.

“Қалдирғочлар”нинг биринчи турдаги рақиблари Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби бўлади. Учрашув 4 март куни Тошкентдаги “Жар” стадионида соат 14:00да бошланади.

Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги еттинчи тўқнашуви сифатида тарихда қолади. Бунгача ўтказилган олти ўйиннинг барчасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган. Тўплар фарқи – 22:1(!).

Ўзаро ўйинлар тўпурарлари ҳақида гап кетганда Сервер Жепаров ва Ривалдони эслаб ўтиш даркор. Бу икки футболчи жиззахликлар дарвозасига тўрттадан гол йўллашган. Эътиборлиси, Ривалдонинг тўрт голи бир ўйинга тўғри келади. Яна ҳам аҳамиятлиси бразилиялик футбол афсунгари ўз покерини 17 дақиқа ичида нишонлаган. Шунингдек, Виктор Карпенво ва Милош Трифунович ҳисобида учтадан гол бор. Ўзаро ўйинларда ягона бўлиб турган “Сўғдиёна”нинг голига Артурос Фоменко муаллифлик қилган.

Ўтказилган олти ўйиннинг иккитасини ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошқариб борган. Душанба кунги баҳсга бош ҳакам этиб тайинланган Бахтиёр Намозов илк бора “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” қарама-қаршилигида хизмат қилади.

Статистикадан кўриниб турибдики, “Сўғдиёна” аъзолари учрашувнинг биринчи бўлимида “Бунёдкор”га қаршилик кўрсатишга уринишмоқда. Бироқ иккинчи бўлимга келиб рақибнинг ўйинида пала-партишлик сезилмоқда. Ёки бўлмасам “Бунёдкор”нинг захирадан майдонга тушаётган футболчилари ўйинни кучайтиришмоқда. “Бунёдкор” рақиб дарвозасига биринчи бўлимда 6та, иккинчи бўлимда эса 16та тўп киритган.

2008 ЙИЛ
“СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР” 0:5 (0:2)
30.06.2008. 13-тур. Жиззах. “Алпомиш” стадиони. 12453 томошабин
Бош ҳакам: Азамат Жалилов - 8,2
Голлар: Жепаров 11 (0:1), Ҳайдаров 32 (0:2), Солиев 49 (0:3), Жепаров 60 (0:4), Солиев 61 (0:5)
“БУНЁДКОР” – “СЎҒДИЁНА” 2:0 (1:0)
25.08.2008. 18-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 5873 томошабин
Бош ҳакам: Абдухамидулло Расулов - 9,2
Голлар: Вильянуэва, 31 (1:0), Жепаров 82 (2:0)

2009 ЙИЛ
“БУНЁДКОР” – “СЎҒДИЁНА” 5:0 (0:0)
29.06.2009. 15-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 5416 томшабин
Бош ҳакам: Валентин Коваленко - 9,6
Голлар: Ривалдо 54 (1:0), Ривалдо 61 (2:0), Ривалдо 65 (3:0), Ривалдо 71 (4:0), Жепаров 90+3 (5:0)
“СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР” 0:3 (0:1)
04.08.2009. 16-тур. Жиззах. “Алпомиш” стадиони. 9567 томошабин
Бош ҳакам: Явар Нажафалиев - 8,7
Голлар: Каримов 26 (0:1), Карпенко 52 (0:2), Кападзе 73 (0:3)

2011 ЙИЛ
“СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР” 1:6 (0:1)
15.06.2011. 12-тур. Жиззах. “Алпомиш” стадиони. 8952 томошабин
Бош ҳакам: Валентин Коваленко - 9,4
Голлар: Карпенко 9 (0:1), Фоменко 53 (1:1), Трифунович 55 (1:2), Ҳайдаров 64 (1:3), Карпенко 71 (1:4), Трифунович 75 (1:5), Ражабов 84 (1:6)
“БУНЁДКОР” – “СЎҒДИЁНА” 1:0 (1:0)
06.08.2011. 15-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 3060 томошабин
Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов - 8,4
Голлар: Трифунович 24 (1:0)

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 09:33, 03.03.2013.
Ўқилди: 3543 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.