"Реал Мадрид" раҳбарияти жамоанинг ҳозирги жисмоний ҳолатидан норози, бу ҳақда The Athletic журналистлари хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, раҳбарият "Лос-Бланкос" сўнгги саккиз ўйиннинг тўрттасини дуранг билан якунлаганидан хавотирда. "Қироллик" клуби футболчиларнинг ҳолатини ўрганишга қарор қилди. Тадқиқот уч қисмга бўлинади: чидамлилик, куч ва тезлик.
Мадридликлар сўнгги ўйинини УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалида Германиянинг “РБ Лейпциг” клубига қарши ўтказди. Учрашув “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтди ва 1:1 ҳисобида якунланди. Карло Анчелотти шогирдлари сафардаги ғалаба (1:0) эвазига чорак финалга йўл олди.