Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Мурод Исмоилов: «Ўйин сифатини ўстиришимиз керак»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" - "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги Олий лига 1-тур ўйинидан кейин бош мураббийлмар матбуот анжуманида иштирок этишди.

Мурод ИСМОИЛОВ (“Пахтакор” бош мураббийи): - Ўйин бошида хатолар кўзга ташланди. Лекин ўзимизнинг ўйинимизни топиб олишга муваффақ бўлдик. Натижадан эса тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим. Яна бир неча вазиятларни кўкка совурдик, бу борада жиддий ишлашимиз керак.

Суюнов яқинда жамоамизга қайтди. Биз унинг қандай аҳволда эканлигини яхши билмас эдик. Тез кунларда Илҳом яна асосий таркибимизга қайтади. Унинг хизматлари бизга ҳали кўп фойда беради.

Ҳужумда бир ўйинчи билан ҳаракат қилаётганимиз сабаби таркибда бир хил услубдаги икки ҳужумчини туширмаяпмиз. Балки, кейин Темурхўжани бироз орқароққа қўярмиз.

Кетма-кет ўйин ўтказиш ҳамиша қийин. Масалан, бугун Сергеев толиқиб қолганлиги учун алмаштирдик. Шу билан бирга Ҳошимовда ҳам чарчоқ сезилди. 5 кунда битта ўйин ўтказишга кўникишимиз керак. Асосий таркибимиз битта. Шунга қарамай, Каримовни Хитой клубига ижарага бердик. Нима учунлиги ҳақидаги саволга эса жавоб бера олмайман.

Мустафо БАЙРАМОВ («Навбаҳор» бош мураббийи): - Бугунги ғалаба билан “Пахтакор”ни табриклайман. Ўйин бошида бизда ҳам гол уриш имконияти бўлди. Айниқса, Азим Аҳмедовнинг зарбаси хавфли чиқди. Афсуски, бироз ноаниқ бўлди. Иккита голни эса жуда ҳам оддий вазиятда ўтказиб юбордик. Деярли тенг кечган учрашувда мағлубиятга учрадик.

Бизда ҳам бу йил кўпчилик футболчилар маҳаллий йигитлар. Аммо уларнинг ёнига тажрибали ўйинчилар ҳам керак эди. “Пахтакор”да бундай вазифани Махарадзе ва Суюнов бажаришади. Бизда эса Тоиров, Романенко ва Кошелев сингари футболчилар бор.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 20:56, 03.03.2013.
Ўқилди: 3107 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.