«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ярим ҳимоячи Жуд Беллингемнинг 2 та ўйинга четлатилгани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Биз апелляция бердик. Чунки жазодан ҳаддан ортиқ деб ҳисоблаймиз. Тартиб-интизом қўмитаси футболчининг ҳаракатини тажовузкор дея ҳисоблаган...
Баъзида футболчилар ҳакам билан тортишишади, лекин бутун дунёда шундай қилишади... Баъзида ҳакамга нисбатан эътироз Беллингемникига нисбатан ҳам кескинроқ бўлади», – деди Анчелотти.