Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

"Ювентус" ўз футболчисининг маошини 4 баробарга оширмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" раҳбарияти 18 ёшли ҳужумчи Кенан Йилдиз билан шартномани 2029 йилгача узайтириш устида ишламоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, Турин клуби футболчига маошини 4 баробар оширган ҳолда шартнома таклиф қилмоқда. Таъкидланишича, жорий шартномага кўра Йилдиз йилига 300 минг евро маош олади. "Ювентус" туркиялик футболчига йилига 1–1,2 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр.

"Кекса синьора" сўнгги трансфер ойнасида Йилдиз бўйича Европанинг бошқа клубларидан келган трансфер таклифларини рад этди.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум туркиялик ҳужумчи барча турнирларда 26 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Киритилди: 13:32, 10.03.2024.
Ўқилди: 1100 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик