Кириш Регистрация
10/10 05:00 Перу - Уругвай

Карлос Тевес: «Мен бутунлай бошқага айланганман»

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳужумчиси Карлос Тевес жамоа бош мураббийи Роберто Манчини билан бўлиб ўтган можароли вазиятдан кейин анча ўзгарганини айтиб ўтди.

«Жамоага қайтишим осон бўлмаслигини билардим. Чунки кетаётганда орқа эшикдан чиқиб кетгандим. Олдинги бошқа Тевес, ҳозир эса умуман бошқа Тевес бор деб айтишим мумкин. Олдингисида муаммолар бўларди. Ҳозиргисида эса йўқ».

«Оиламни Англияга қайтиши туб бурилишга сабаб бўлди. Кайфият ва ҳаётга бўлган муносабат ўзгарди. Авваллари асосий таркибга кира олмасам, кайфиятим бузиларди. Энди ҳам бу хабарни хурсанд бўлиб қабул қилишим кам ҳолларда учрайди. Аммо уйга қайтгач, қизларимни кўрганимдан сўнг барча муаммоларни унутаман ва ўзимни яхши ҳис қила бошлайман», дея Тевеснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Sunday Times» нашри.

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 12:38, 04.03.2013.
Ўқилди: 3197 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.