Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Бухоро давлат университети жамоаси Биринчи лигада иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Университетлар қошида ташкил этилаётган футбол жамоалари тобора катта футболга яқинлашмоқда дейиш мумкин. 20 февраль куни Фарғона давлат унирвеситети Биринчи лига иштирокчисига айланганди. Эндиликда Бухоро давлат университети Лига томонидан ўтказиладиган мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бухоро ДУ 2023 йил Бухоро вилояти ички мусобақасида муносиб иштирок этиб, якунда ғолибликни қўлга киритган. Университет жамоаси Лига Уставига асосан барча талабларни бажаришга эришди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги «Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-115-сонли Қарорида давлат олий таълим муассасаларида уларнинг моддий-техника базасидан келиб чиқиб, футбол бўйича доимий фаолият юритувчи секциялар фаолиятини йўлга қўйиш, давлат олий таълим муассасаларидаги мавжуд спорт иншоотлари ва футбол майдонларининг доимий фаолият кўрсатишини таъминлаш чораларини кўриш, ҳар бир давлат олий таълим муассасасининг футбол ва футзал бўйича жамоалари бўлиши ҳамда олий таълим муассасалари рейтингини аниқлашда мазкур ҳолатлар инобатга олинишини назарда тутиш алоҳида кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси олий таълим муассасалари қошида спорт жамоалари ташкил этилишини қўллаб-қувватлайди ва бугунги санани ҳам ўзи учун тарихий саналардан бири сифатида эътироф этади. Ўз навбатида Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидовга футболга бўлган эътибори учун миннатдорчилик билдирамиз.  

Бухоро давлат университетининг мини футбол жамоаси 2022 йилда ўтказилган Coca-Cola Students cup мусобақасида иштирок этган бўлиб, унинг республика босқичида чорак финалга қадар этиб борганди. Ишонамизки, университет эндиликда катта футболда ўз ўрнига эга бўлиб боради.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 14:32, 11.03.2024.
Ўқилди: 902 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.