Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Ферран Торрес “Наполи”га қарши Европа Чемпионлар Лигаси жавоб ўйинида жамоасига ёрдам бера олмайди.
Журналист Ферран Мартинес берган маълумотларга кўра, испаниялик футболчи Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқиш учун ўйингача ўз вақтида тикланишга улгурмайди.
Аввалроқ Торреснинг "Наполи"га қарши ўйинда иштирок этиш имконияти юқори эканлиги хабар қилинганди, бироқ айни дамда ҳужумчи ўзини етарлича яхши ҳис қилмаяпти, шу боис мураббийлар штаби Ферраннинг соғлиғини хавф остига қўймасликка қарор қилганди.
Испания чемпионатининг ушбу мавсумида Торрес 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.