Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси биринчи бўлиб тўлиқ таркибда Париж—2024 йўлланмаларини нақд қилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Италиянинг Бусто-Арситсио шаҳрида бокс бўйича 1-жаҳон лицензион мусобақаси ўз якунига етди.

Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларига 5 та йўлланмани қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, мусобақа давомида 113 мамлакатдан фақатгина Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари 5 тадан йўлланмага эга бўлди. Мезбонлар 4 та, Польша жамоаси 3 та лицензияни нақд қилган бўлса, яна бир қатор мамлакатлар 2 ва 1 тадан (ҳатто, Кубада ҳам 1 та) йўлланма билан уйга қайтадиган бўлди.

Умумий ҳисобда Австралия бокс баҳслари учун энг кўп йўлланма соҳиби бўлиб турибди. “Яшил қитъа” вакилларининг 12 нафар (6 эркак ва 6 аёл) аъзоси Париж—2024 иштирокчисига айланган. Бироқ жамоа рақобат деярли йўқ бўлган Океания минтақаси учун ташкил этилган мусобақада лицензияларга эга чиққанини инобатга олиш керак. Қолган етакчи жамоалар ҳисобидаги йўлланмалар қуйидагича:

Бразилия – 10
Ўзбекистон – 9
Франция, Италия – 8
Туркия, Қозоғистон, Хитой – 7

1-жаҳон лицензион турниридаги муваффақиятсизлик ҳозирда Куба жамоаси инқирозни бошдан ўтказаётганини яна бир карра кўрсатди. Нақд 41 та Олимпия ўйинлари чемпионларини етиштириб берган ушбу жамоа ҳисобида Париж—2024 Ўйинларига ҳозирча 4 та лицензия бор, холос.

Қайд этиш жоиз, Италиядаги турнирдан сўнг эркаклар жамоасидаги йўлланмалар тўлиқ бўлди – 7 та. Бу борада яна бир аҳамиятли томони шундаки, ҳали ҳеч бир жамоа эркаклар ўртасидаги барча вазн тоифаларида режани тўлиқ бажармади. Қизлар ҳисобида ҳозирча 2 та йўлланма мавжуд. 23-май – 3-июнь кунлари Таиландда ўтадиган 2-жаҳон лицензион турнирида 4 нафар ўзбекистонлик боксчи қизлар иштирок этади.

Якунда Ханчжоу—2022 ёзги Осиё ўйинлари ва Италиядаги турнир орқали Париж—2024 лицензияларини нақд қилган ўзбекистонлик боксчиларни эслатиб ўтамиз:

-51 кг: Ҳасанбой Дўстматов
-57 кг: Абдумалик Ҳалоков
-63.5 кг: Руслан Абдуллаев
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-92 кг: Лазизбек Мулложонов
+92 кг: Баҳодир Жалолов
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-54 кг: Нигина Ўктамова

Киритилди: 15:14, 12.03.2024.
Ўқилди: 1667 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.