Айни дамда RedBird компаниясида маслаҳатчи бўлиб ишлаётган «Милан»нинг собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович Financial Times нашри томонидан Лондонда ташкиллаштирилган олтинчи «футбол саммити бизнеси - фойда олиш йўли» саммитида нутқ сўзлади. Унда «Ибра» бир қатор қизиқарли саволларга жавоб қайтарди.
- Янги ишингизга қандай келиб қолдингиз?
- Кардинале клуби хўжайини билан фаолиятимни якунлаганидан сўнг уч ой ўтгач учрашдик, у менинг услубимга қойил қолганини билардим. Футболчи бўлганимда у билан яқинроқ танишишга вақтим йўқ эди, лекин бу ерда биз бошқа масалаларни муҳокама қила олдик. Ва у мен рад эта олмайдиган таклиф билан чиқди.
- Қандай таклиф?
- Кардинале менга эшикларни очди - менга одатий бўлмаган бошқа дунёга кириш имкониятини берди. Лекин мен ҳаяжондаман, менда амбициялар жуда кўп. Мен учун буларнинг бари янгилик, нолдан бошлашим керак. Мен кўп нарсаларни ўрганишим, яхшилашим керак, лекин айни дамда истак муҳим ва у менда улкан. Бор эътиборим «Милан»да. Муваффақият сири - машаққатли меҳнат экани аниқ. Бизда катта амбициялар бор: Кардиналеча ва италянча қараш.
- «Милан»нинг келажаги ҳақида қандай фикр билдира оласиз?
Қийин қарорлар қабул қилишимга тўғри келади, мен ҳеч кимга дўст бўла олмайман, жамоанинг яхшиланиши ҳақида ўйлашим керак. «Милан»нинг келажагига ишонаман, чунки бизда ҳозир ёш жамоа бор ва у ўсиб бормоқда.
- Айни пайтда Италия «А» сериясининг даражаси қандай?
- «А» серия тўхтаб қолди ва инглиз футболи билан тенглаша олмаяпти. У бир неча йиллардан бери АПЛдан анча пастроқ.
- «Милан»нинг барчамиз ўрганим қолганимиз «Сан-Сиро»дан кетиши ҳақида нима дейсиз?
- «Сан-Сиро» - бу ҳикоя, лекин ҳамма нарсанинг бошланиши ва охири бор. Янги лойиҳа ажойиб лойиҳа ва у бизга керак.
- Бугунги кунда футболда агентларнинг роли қандай?
- Футболчиларнинг ҳар доим агентлари бўлади. Улар футболни жуда кўп соддалаштирадилар. Менинг ажойиб агентим бор эди - Мино Райола. У менга ким дўст, ким душман эканлигини тушунишни ўргатди.
- Сўнгги пайтларда бош мавзу асосан Саудия лигаси бўлмоқда...
- Муайян таклифлар келганда, улардан воз кечиш қийин, аммо футбол ҳамма учун мўлжалланган. Лекин бу Европа футболига таъсир қилмайди. Умуман олганда эса бу ҳамма учун яхши, чунки у футбол оламига янги пул олиб келади.
- Келажакда ўзингизни ким сифатида кўрасиз?
- Аниқ айтиш қийин. Кардинале билан ишлаш мени кейинги босқичга олиб чиқади. Мен кўп нарсаларни ўрганишим ва ўсишим керак. Чунки мен оддий нарсаларни қилишни ёқтирмайман, мудом ўзгаришни хоҳлайман. Энг асосийси мен янгиликлардан қўрқмайман.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади