Puma "Барселона"га Nike'дан кўра қулайроқ ҳамкорлик шартларини таклиф қилади.
"Блауграна" ўз бренди остида формаларни чиқариш ҳақидаги фикрини ўзгартирди ва ҳозир Америка компанияси билан ҳамкорликни давом эттириш ёки немис компаниясига ўтишни танламоқда.
Ҳозирча Puma билан ҳамкорлик эҳтимоли юқорироқ кўринади. Бу ҳолда каталонияликлар шартнома тузгани учун 100 миллион евро олади, йиллик тўлов 120 миллионни ташкил қилади.
Ҳозирда Nike ҳар мавсумда 85 миллион тўлайди, яна 20 миллион бонус сифатида тақдим этилади. Қолаверса, шартномада ҳаттоки, "Барселона"нинг маълум мақсадларига эриша олмагани учун жарима ҳам бор.
Каталонияликлар ҳозир Nike'дан сўнгги таклифни кутмоқда. Илгари таклиф қилинган шартлар ҳозиргилардан ошмади.