Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

ЕЧЛ. "Атлетико" "Интер" устидан пенальтиларда ғалаба қозониб, чорак финалнинг сўнгги йўлланмасига эга чиқди

Баҳо:
+1 | -

"Атлетико" Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб учрашувида "Интер"ни (2:1, 4:2 пен) мағлуб этди. Учрашув Мадриддаги "Метрополитано" стадионида бўлиб ўтди.

Миланликлар ҳимоячиси Федерико Димарко 33-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтгач, мадридликлар Антуан Гризманннинг голи билан жавоб қайтаришди. Учрашувнинг сўнгида “матрасчилар” ҳужумчиси Мемфис Депай гол урди ва ўйинни қўшимча бўлимга олиб ўтди, чунки “Интер” биринчи учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Жамоалар 15 дақиқадан иборат икки бўлимда гол ура олмагани боис, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. “Атлетико” дарвозабони Ян Облак 2 та зарбани қайтарди ва жамоасига ғалаба келтирди – 4:2. "Нерадзуррилар" дарвозабони Ян Зоммер бор-йўғи битта сэйвни амалга оширди.

"Атлетико" ғалаба қозонди ва Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқди. Қуръа ташлаш маросими 15 март куни бўлиб ўтади. Ушбу босқичнинг дастлабки ўйинлари 9-10 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Атлетико Испания – Интер Италия 2:1 (1:1, 1:0, 0:0, 0:0), пенальтиларда - 3:2
14 март, 01.00, «Метрополитано»
Голлар: 0:1 – 33 Димарко, 1:1 – 35 Гризманн, 2:1 – 87 Депай.
Атлетико – Облак, Молина (Барриос, 79), Савич, Эрмосо, Витцель, Коке, Де Поль (Корреа, 71), Льоренте (Аспиликуэта, 99), Гризманн (Сауль, 105), Мората (Депай, 79), Лино (Рикельме, 71).
Интер – Зоммер, Думфрис (Дармиан, 73), де Врей, Павар, Бастони (Ачерби, 73), Димарко (Биссек, 84), Мхитарян (Классен, 111), Чалханоглу, Барелла (Фраттези, 84), Тюрам (Санчес, 102), Мартинес.
Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2.
Огоҳлантиришлар: Эрмосо (41), Коке (90), Чалханоглу (104), Ачерби (105), Биссек (118).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:53, 14.03.2024.
Ўқилди: 1222 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.