Кириш Регистрация

Мирча Луческу: «Боруссия» ЕЧЛ финалида ўйнашини истайман»

Баҳо:
+ | -

«Шахтёр» бош мураббийи Мирча Луческу Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал  «Боруссия»га қарши ўйин ниҳоясига етгач, ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Боруссия» ҳақли равишда кейинги босқичга йўл олди. Бугун бизга рақиб бўлган жамоани ютиш жуда мураккаб иш. 30-дақиқага қадар рақиб ҳеч қандай вазиятлар ярата олмади. Биз эса ўз омадимизни қарши ҳужумдан излагандик. Бурчак зарбасидан кейин киритилган гол режаларимизни бузиб юборди».

«Танаффусда мен футболчиларимга ҳаммасини бошидан бошлашимиз лозимлигини тушунтирдим. Буни уларга амалга ошира олишди. Фақат гол киритишга келганда бу ишни эплай олмадик. Охирги голда эса дарвозабонимиз хатога йўл қўйди».

«Умуман олганда ўйиндаги ҳисоб майдондаги кураш билан ҳамоҳанг бўлди дейиш мумкин. Мен «Боруссия»ни финалда кўришни хоҳлаган бўлардим. Улар жуда кучли таркибга эга».

«Шунингдек, мен УЕФА нега майдонда бир йўла бешта ҳакамдан фойдаланаётгани борасида фикримни билдирмоқчи эдим. «Боруссия» футболчисининг жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнаганини кўрмаган бўлса, яна нечта ҳакам қўйиш керак бўлади?» дея Луческунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Sports.ru» интернет нашри.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 05:14, 06.03.2013.
Ўқилди: 4697 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.