"Барселона" ярим ҳимоя етакчилари "ПСЖ" билан ўйинга қадар сафга қайтиши кутилмоқда.
Инсайдер Иван Сан Антонио берган маълумотларга кўра, клуб шифокорлари Педри ва Френки де Йонгнинг даволаниш тезлигидан мамнун. Улар апрель ойи бошида майдонга тушишга тайёр бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, иккала футболчи ҳам "Атлетик Бильбао" билан ўйинда жароҳат олиб 4-6 ҳафтага сафдан чиққанди.