Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган Ҳасанбой Дўсматовнинг навбатдаги жангига бир ойдан камроқ вақт қолди.
Хабарингиз бор, чарм қўлқоп устамиз 14 апрель куни пойтахтимиздаги "Ҳумо" аренада ташкил этиладиган IBA чемпионлар оқшомида рингга кўтарилади. Унинг рақиби испаниялик Самуэль Кармона бўлади.
Ёдингизда бўлса, икки боксчи Дубайдаги IBA Чемпионлар оқшомида юзма-юз келишганди. IBA камари учун кечадиган жангнинг face to face маросимини икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ўтказиб берган эди.
Маълумот учун, Ҳасанбой сингари Рио-2016 Олимпиадаси иштирокчиси бўлган 27 ёшли Кармона проф рингда 11 та жанг ўтказиб, 10 (4 нокаут) ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. Ягона мағлубиятини 2022 йилнинг 12 март куни Хулио Сезар Мартинесдан қабул қилиб олган. АҚШда WBC World камари учун кечган ўша 12 раундлик жангда Сезар 117-111, 116-112, 114-114 ҳисобида ғалаба қоўонган эди.