Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал ўйинларидан ўрин олган учрашувларининг яна иккитаси ниҳоясига етди. «Ювентус» биринчи учрашувдаёқ учрашув масаласини ҳал қилган бўлишига қарамай, ўз уйида ҳам ўта ишончли ўйин кўрсатди.
Аввалига Алессандро Матри жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, кейинчалик Фабио Куалярелла томонидан киритилган голлар натижасида Конте шогирдлари ўта ишончли, умумий ҳисобда 5:0 натижасини қайд этиб чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Чемпионлар лигаси
1/8 финал
Жавоб учрашуви
ЮВЕНТУС (Италия) – СЕЛТИК (Шотландия) 2:0 (1:0).
Голлар: Матри (24), Куальярелла (65).
Ювентус: Буффон, Бардзальи, Марроне, Бонуччи, Падоин, Пирло (Джаккерини, 69), Пелузо (Асамоа, 59), Видаль (Исла, 66), Погба, Куальярелла, Матри.
Селтик: Форстер, Мэттьюз (Форрест, 52), Уилсон, Кайяль, Изагирре, Ледли, Ваньяма (Эмброуз, 46), Малгрю, Коммонс (Лассад, 73), Самарас, Хупер.
Огоҳлантиришлар: Пелузо (17) - Изагирре (65).
Дастлабки учрашув – 3:0.