Англия чемпионатининг 29-тури “Фулхем” учун омадли келди – жамоа “Тоттенхэм”ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Португалиялик мутахассис Марко Силва шогирдлари рақиб дарвозасига жавобсиз учта гол уришди. Маълум бўлишича, бу натижа "Фулхэм"нинг Англия чемпионатлари тарихидаги "Тоттенхэм" устидан қозонган энг йирик ғалабасининг такрорланиши бўлди.
1965 йилнинг февралида (4:1), кейин эса 2003 йилнинг августида (3:0) йирик ҳисоблар қайд этилган эди.
"Фулхэм" айни дамда Англия чемпионати турнир жадвалида ўн иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Клуб кейинги турда “Шеффилд Юнайтед”га қарши баҳс олиб боради.