Футзал бўйича Қозоғистон чемпионатида 16-тур ўйинлари бошланди. Олма-отанинг "БТА Футзал" жамоаси чемпионат аутсайдерларидан бири — "Тайпак"ка қарши 2та ўйин ўтказиб бўлди ва ҳар иккала ўйинда йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди — 6:1 ва 15:2.
Биринчи ўйинда ўзбекистонлик Фарҳод Абдумавлонов "хет-трик"ка эришган бўлса, Шуҳрат Тожибоев ҳисобига битта гол ёзилди.
Ушбу ғалабадан сўнг "БТА Футзал" ҳисобидаги очколар сони 69тага етди ва "СКА-Юг" билан 2-3-ўринларни бўлишиб турибди.